Рақобат қўмитаси Жиззах вилоятидаги тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишда яна бир муҳим қадам қўйди. Вилоятда тоғ-кон ва автомобилларга ёнилғи қуйиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар “ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ” ва унинг “ҲУДУДГАЗ ЖИЗЗАХ” филиали томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланганидан норозилик билдириб, қўмитага мурожаат қилишди.
Қўмита тадбиркорларнинг бу шикоятларини диққат билан ўрганиб, уларга нисбатан ҳисобланган 3,7 миллиард сўмлик қарздорликнинг асоссиз эканлигини аниқлади. Текширув натижасида, ушбу қарздорлик “ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ”нинг электрон тизимидан чиқарилди ва тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқлари ҳимоя қилинди.
Мазкур қарор, тадбиркорлар фаолиятига қўйилган молиявий юкни энгиллаштирди ва улар фаолиятини давом эттиришга имкон яратди. Рақобат қўмитаси келгусида ҳам тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда давом этишини билдирди.