Ўзбекистонда аҳолига ажратилаётган автокредитлар ҳажми камайди

Жорий йилнинг сентябрь ойида ажратилган автокредитлар 1,1 трлн сўмни ташкил қилиб, сўнгги икки йил учун энг паст кўрсаткич бўлди.

Ўзбекистонда жорий йилнинг январ – сентябрь ойларида тижорат банклари томонидан аҳолига 12,8 трлн сўм миқдорида автокредитлар ажратилди. Бу ҳақда Марказий банк (МБ) ҳисоботида маълум қилинди.

Унга кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мазкур давридагига нисбатан 42 фоизга камдир. Жорий йилнинг сентябрь ойида ажратилган автокредитлар 1,1 трлн сўмни ташкил қилиб, сўнгги икки йил учун энг паст кўрсаткич бўлди. 2024-йилдаги энг яхши кўрсаткич эса май ойида қайд этилиб, 1,7 трлн сўмни ташкил қилди. Бу рақамлар ўтган йил билан таққослаганда сезиларли фарқ қилади.