Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

11 ноябрь куни юртимиз бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11.11.2024 07:25

56

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 11 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-4, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 12-17 даража  илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.    

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.    

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.    

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.  

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган