Йўловчилардан бирининг соғлиги ёмонлашгани сабаб бўлган.
10-ноябрь куни Тошкент – Жидда йўналиши бўйича жўнаб кетган самолёт аэропортга қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур самолётнинг ортга қайтишига йўловчилардан бирининг соғлиги ёмонлашгани сабаб бўлган.
«Тез орада самолёт ўз манзилига парвозни давом эттиради. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тушунишингиз учун миннатдорчилик билдирамиз», – дейилади хабарда.