Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Аҳолига “яшил” энергия учун 8,9 млрд сўм субсидия ажратилди

11.11.2024 16:47

26

2023-йилнинг 1-апрелидан бошлаб хонадонига қуёш панели ўрнатган жисмоний шахсларга қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт соати учун 1000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган эди.

2024-йилнинг 9 ойи давомида ушбу дастурдан фойдаланган 6 мингдан ортиқ жисмоний шахсга давлат бюджетидан 8,9 миллиард сўмдан ортиқ субсидия ажратилган.

Субсидиянинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:

Хоразм вилояти — 2,1 миллиард сўм;

Қорақалпоғистон Республикаси — 1,5 миллиард сўм;

Тошкент шаҳри — 1,2 миллиард сўм.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган