Келинига шилқимлик қилган эркак қамалди

Тошкентда 69 ёшли эркак келинига нисбатан шаҳвоний ҳаракатлар қилганлиги учун 5 суткага ҳибсга олинди.

Судда эркак ўз ҳаракатларини алкогол таъсирида бўлган ҳолати билан изоҳлади, бироқ жабрланувчи бу аввал ҳам содир бўлганлигини маълум қилди.

Учтепа тумани жиноят ишлари бўйича судида 69 ёшли Х.У.нинг ўз келинига нисбатан шаҳвоний ҳаракатлар қилганлиги ҳақидаги иш кўриб чиқилди, деб хабар беради UzNews.uz мухбирининг суд қарорига асосланган маълумоти.

Иш материалларига кўра, эркак алкогол таъсирида бўлган ҳолда келинига шаҳвоний ҳаракатлар қилиб, унга нисбатан ҳаёсатсиз гаплар айтиб келган. Аёл ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари Х.У.ни туман ИИБга чақирганларида, у қонуний талабларга бўйсунмаган.

Суд жараёнида жабрланувчи бундай ҳолат аввал ҳам содир бўлганини таъкидлаб, суддан қонуний чоралар кўришни сўради. Эркак эса судда ўз ҳаракатларини маст ҳолатида содир этгани билан изоҳлади.

Суд қарорига кўра, эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисми (Шахвоний домогарлик) ва 194-моддаси 1-қисми (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) бўйича айбли деб топилди. Унга 5 сутка маъмурий ҳибс ва 1 БРВ (375 минг сўм) миқдорида жарима тайинланди.