Блогер Фарҳод Манноповнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд ҳукми ўқилди

Унга кўра, “Омад Плюс” МЧЖга қарашли “Стар Мед Cентр” хусусий клиникасида отоларинголог ҳамда анестезиолог-реаниматолог бўлиб ишлаган икки шахс Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан айбли, деб топилди.

Айбланувчиларнинг ҳар бирига 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Шунингдек, улар 2 йил тиббиёт соҳасида тегишлилиги бўйича отоларинголог ва анестезиолог-реаниматолог вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.