Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Энди ўзбекистонликлар Хитойга 30 кун визасиз саёҳат қилиши мумкин

01.12.2024 18:24

2

Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов маълум қилди.

Энди Ўзбекистон фуқаролари Хитойга 30 кун визасиз саёҳат қилиши мумкин. Тегишли битим икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов маълум қилди.

«Ўзбекистон ва Хитой Давлат Раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида бугун ҳамкасбим билан биргаликда фуқароларимизга икки мамлакатга 30 кун давомида визасиз саёҳат қилиш имконини берувчи Битимни имзоладик», – деб ёзади Саидов.

ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, ушбу ҳужжат икки томон алоқаларини янада фаоллаштириш, савдо айланмасини ошириш ва халқлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган