Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Нодавлат таълим муассасалари учун имтиёзлар муддати узайтирилади

03.12.2024 15:26

29

Жорий йилнинг 9 ойида 679 та хусусий боғча ва мактаблар 113,5 млрд сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланди.

2030 йил 1 январгача хусусий болалар боғчалари ва мактаблар барча солиқ ва йиғимлардан озод қилинади (ижтимоий солиқ бундан мустасно). Шунингдек, ушбу таълим муассасаларида фаолият юритаётган хорижий ўқитувчилар ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ижтимоий солиқдан озод этилади.

Бундай имтиёзлар, Солиқ кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг амалиётга жорий этилади. Маълумот учун, дастлабки имтиёзлар 2021 йил 1 январгача берилган эди, аммо 2025 йил 1 январга қадар муддати узайтирилган эди.

Жорий йилнинг 9 ойида 679 та хусусий боғча ва мактаблар 113,5 млрд сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган