Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Самарқандда эҳтиёжмандларга тарқатилиши лозим бўлган 50 тонна кўмирни ноқонуний сотаётганлар қўлга олинди

04.12.2024 18:28

25

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Кўмиртаъминот” МЧЖнинг Самарқанд филиали “Мароқанд” кўмир омбори мудири Ж.П сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, эҳтиёжманд оилаларга имтиёзли нархларда тарқатилиши лозим бўлган 50 тонна кўмирни фуқаро А.А.га 37,5 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 13,2 тонна кўмирни омбор қоровули Х.Ж. ёрдамида етказиб бериб, келишилган пуллар ҳисобидан 28 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган