Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хавфли касалликлардан бири ҳисобланган туберкулёзга ташхис қўйишнинг янги диагностика усулини тасдиқлади.
“ Хперт МТБ/РИФ Ултра” деб номланувчи ушбу синама хасталикка гумон қилинган кишилар сўлагида сил касаллигини қўзғатувчи бактерия — Мйцобацтериум туберцулосиснинг генетик белгиларини молекуляр таҳлил ёрдамида аниқлашга мўлжалланган.
Тиббий тест натижалари бир неча соат ичида маълум бўлади. Қолаверса, мазкур синама орқали сўлак таркибидаги инфекциянинг генетик мутацияларини ҳам аниқлаш мумкин. Бу эса шифокорларнинг муқобил муолажа усулларини танлашларида асқотади.
Эслатиб ўтамиз: туберкулёз ҳар йили дунё бўйича бир миллион нафардан ортиқ беморнинг ўлимига сабаб бўлмоқда. Ҳозир бу касалликни, хусусан, унинг дориларга чидамли турларини эрта босқичда аниқлаш ЖССТнинг глобал мақсадлари қаторига киритилган.