Ўзбекистон сунъий интеллектга тайёргарлик бўйича жаҳон рейтингида 53,45 балл билан 70-ўринни эгаллади. Жанубий ва Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари орасида Ўзбекистон Ҳиндистон ва Туркия билан бир қаторда кучли учликка киради.
Ҳиндистон 62,81 балл билан дунёда 46-ўринни, Туркия эса 53-ўринни эгаллади. Минтақадаги муваффақиятли мамлакатлар қаторига Арманистон ва Бутан ҳам кирди.
Жанубий ва Марказий Осиё 2024 йилда сунъий интеллектга тайёрлик индексида 8-ўринни эгаллади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, минтақа индекснинг ҳукумат компонентида кучли натижаларни кўрсатмоқда.