Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Хорижий тилни биладиган давлат хизматчиларига устама тўлаш тўхтатилди

05.01.2025 19:17

45

Устама миқдори ходимнинг лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача деб белгиланган эди.

1 январдан эътиборан, хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига қўшимча устама тўлаш тўхтатилди.

Бу – 2025 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун ижросини таъминлашга оид президент қарорида кўзда тутилган.

Хорижий тилни биладиган давлат хизматчиларига устама тўлаш 2022 йил 1 январдан бошланган эди. Орадан 2 йил ўтиб, бу тартиб бекор қилинди.

Устама миқдори ходимнинг лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача деб белгиланган эди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган