Давлатга хиёнат билан тенг: Шимолий Кореяда ҳот-дог истеъмол қилиш тақиқланди

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин мамлакатда ҳот-дог истеъмол қилишни тақиқлади ва ажрашган эр-хотинларни жазолашни буюрди. Бу ҳақда “DailyMail” хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу таомни истеъмол қилиш давлатга хиёнат билан тенглаштирилади, чунки ҳот-дог “жуда ғарбона” таом ҳисобланади. Ҳот-дог тайёрлашда қўлга тушганлар олти ой давомида меҳнат лагерларига юборилади.

Шунингдек, нашрнинг ёзишича, Ким Чен Ин ажрашаётган жуфтликларни ҳам ўз айбларини ювишлари учун меҳнат лагерларига юборишни буюрган.

“Ўтган йилга қадар эр-хотин ажрашганда, фақат биринчи бўлиб ажрашиш учун ариза берган шахс меҳнат лагерларига юборилган”, дейилади хабарда.

Январь ойидан бошлаб ажрашган эр-хотинларнинг иккаласи ҳам ўқув лагерларига юборилади.