Жамоатчилик муҳокамаси учун «Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида 2025 йилни «Яшил иқтисодиёт йили» сифатида белгилаб, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган давлат дастури бўйича президент фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Фармонга кўра, 2025 йил охиригача «Евро-4» экологик тоифасидан паст бўлган мотор ёнилғисидан фойдаланиш ва сотишни чеклаш, шунингдек, республиканинг барча ҳудудларида жойлашган иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланиши кутилмоқда.
2025 йил 1 майдан бошлаб Тошкент, Нукус ва вилоят марказларида қуйидаги фаолиятларни амалга ошириш тақиқланади:
асбест, цемент, шлам ва шлак ишлаб чиқариш;
кўнчилик ва паррандачилик фабрикалари;
самарали чанг-газ тозалаш ускуналарисиз кўмир ёқиш;
металлургия заводлари, заҳарли кимёвий моддалар билан ишловчи объектлар;
хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил бошида Шавкат Мирзиёев бош вазири Абдулла Ариповга Аи-80 бензини ишлатилишини тақиқлаш бўйича топшириқ берган эди.