Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистон қамоқхоналарида китобхон маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин

20.01.2025 18:06

2

Маҳкумлар ўқийдиган адабиётлар рўйхати Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тасдиқланади.

«Миллий тикланиш» партияси ахборот хизмати хабарига кўра, партия хорижий тажрибадан келиб чиқиб, бир неча йиллардан буён китобхон маҳкумларнинг жазо муддатини қисқартириш таклифини илгари суриб келмоқда.

«Ниҳоят бу бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди», – деб ёзмоқда партия ахборот хизмати.

Қайд этилишича, тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиган ва белгиланган имтиҳонни топширган маҳкумнинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилади. Бунда йилига кўпи билан 10 та китоб ўқиш мумкинлиги белгиланяпти.

Маҳкумлар ўқийдиган адабиётлар рўйхати Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тасдиқланади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган