Бу ҳақда Афғонистоннинг Толибон режимига мухолиф бўлган “Ҳашт-э Собх” газетаси хабар берди, деб ёзади “ТАСС”.
“Гуруҳ юзлаб талабаларни “Россияга мусулмон бўлиб кетяпти, коммунист бўлиб қайтяпти” деб даъво қилиб, Россияга кетишининг олдини олди”, дейилади мақолада.
Нашрнинг ёзишича, Таълим вазирлиги ўқувчиларнинг Россияга боришини тақиқлаб, бошқа давлат ҳудудида қолиш уларнинг эътиқодларини бузиши мумкинлигини тушунтирган.
Россия Федерациясида ўқиш учун стипендия олган талабалар 2023 йилда ўқиш учун барча зарур тартиб-қоидаларни бажариб, имтиҳонларни муваффақиятли топширганликларини таъкидладилар.
Уларнинг қўшимча қилишича, қашшоқлик ва ишсизлик бўлишига қарамай, уларнинг ҳар бири зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ва тиббий кўрикдан ўтиш учун 100 дан 150 долларгача пул тўлаган.
Бир неча ой кутишдан сўнг талабаларга уларнинг ўқишлари билан боғлиқ муаммолар учун Россия томони жавобгар эмаслиги маълум қилинди.