2025 йилнинг 28 январ куни соат 19:00 ларда Яккасарой тумани Афросиёб кўчасида EPICA русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.