Давлат идораларининг расмий сайтлари ягона платформага бирлаштирилади

2025 йил 31 январь куни «Давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

2025 йил 1 мартдан барча давлат органлари ва ташкилотлари UzINFOCOM билан шартнома тузиб, расмий веб-сайтлари ва порталлари фаолиятини фақатгина ҳукумат портали – gov.uz орқали йўлга қўяди. Вазирлик ва идоралар ҳукумат доирасидаги ишлар ва тадбирлар тўғрисидаги ахборотларни чоп этишдан олдин бош вазир матбуот хизмати билан келишиши талаб этилади.

Қарорга кўра, расмий веб-сайт Ягона платформага ўтказилганидан сўнг бир ҳафта муддатда эски расмий веб-сайтлар домен манзилларини ҳамда веб-сайт ва ундаги маълумотларни сақлаб қолган ҳолда, Ягона платформадаги расмий веб-сайтлар манзилига йўналтирилади ёки уларнинг фаолияти тўхтатилади.