Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Фарғонада ўғри хонадон эгасини пичоқлаб ўлдирди

17.02.2025 19:22

50

Маълум бўлишича, онлайн қиморга ҳаддан ташқари берилиб кетган йигит қарз исканжасида қолади. Шундан сўнг, у қарзини тўлаш учун пул топиш мақсадида, қўшни Бешбола маҳалласидаги хонадонга ўғирликка тушади.

Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 29 ёшли йигит бир аёлнинг умрига зомин бўлди.

Маълум бўлишича, онлайн қиморга ҳаддан ташқари берилиб кетган йигит қарз исканжасида қолади. Шундан сўнг, у қарзини тўлаш учун пул топиш мақсадида, қўшни Бешбола маҳалласидаги хонадонга ўғирликка тушади.

Хонадонида бегона одамни кўрган аёл қўрқувдан бақириб юборади. Шошиб қолган йигит аёл ётган хонага бостириб киради ва унга болалари кўз олдида пичоқ уриб қочиб кетади. Афсуски, оғир тан жароҳати натижасида аёл вафот этади.

"Рухсор ТВ” телеканалида берилган лавҳада айтилишича, Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида ўтказилган суд мажлисида йигит Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди ва 164-моддаси 2-қисми “в” банди билан айбдор деб топилган. Унга 17 йил қамоқ жазоси берилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда онлайн қимор ўйинлари ва букмекерликни ташкил этиш бўйича талаблар тасдиқланган эди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган