Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Қозоғистонда 7 нафар ўзбекистонлик ис газидан вафот этди

02.03.2025 16:29

44

Қурбонларнинг бари Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, Қозоғистонда вақтинча истиқомат қилган, дейилади ҳокимлик хабарида.

Қозоғистоннинг Манғистов вилояти Мўйноли туманидаги хусусий турар жой биносида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ис газидан вафот этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигига таяниб, Нур.кз хабар берди.

Ҳодиса 2 март куни Басқудуқ қишлоғидаги хусусий уйда содир бўлган. Ёрдамга етиб келган қутқарувчилар ва тез тиббий ёрдам бригадалари воқеа жойида етти кишини аниқлаган. Улардан беш нафари вояга етмаганлар бўлган, барчаси вафот этган.

Манғистов вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг дастлабки версиясига кўра, ҳодиса газ ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши оқибатида юз берган.

Қурбонларнинг бари Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, Қозоғистонда вақтинча истиқомат қилган, дейилади ҳокимлик хабарида.

Фавқулодда ҳодиса сабабларини текшириш учун комиссия тузилган. Маълум қилинишича, ҳалок бўлган оиланинг яқинларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади, жумладан, дафн маросими ўтказилади. Вазият Мангистов вилояти ҳокимининг шахсий назоратига олинган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган