— Миллий иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида коррупцияга қарши олиб борилган тизимли ишлар натижасида биринчидан, бизнес муҳитни яхшилаш мақсадида 120 турдаги ҳужжатларни талаб қилиш, 160 дан ортиқ лицензия ва рухсатномалар бекор қилинди.
Натижада 200 мингга яқин янги тадбиркорлар бозорларимизга кириб келди. Чет эл инвестицияси иштирокида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 14 871 тани ташкил этди.
Шундан, 3 965 таси қўшма корхоналар ва 10 906 таси хорижий корхоналарни ташкил этди. Иккинчидан, давлат хизматларига рақамли технологияларни жорий қилиш эвазига электрон давлат хизматлари сони 15 карра ортиб, 721 тага етди.
Улардан фойдаланувчилар сони 2017 йилдаги 1,7 млн. нафардан 2024 йил якунлари бўйича 11 млн. нафарга ёки 6,4 баробарга ошди. Учинчидан, солиқ соҳасида олиб борилаётган ўзгаришлар натижасида тадбиркорлар фаолиятидаги бюрократик тўсиқлар сезиларли равишда камайди.
Нодирбек Расулов, иқтисодиёт фанлари доктори