2025 йил 1 март ҳолатига кўра, мамлакат халқаро захиралари 44 млрд 943 млн доллардан ошди. Шундан олтин қиймати 34 млрд 860 млн доллар, хорижий валютадаги захира активлар 9,5 млрд долларни ташкил этган.
Сўнги етти йилнинг март ойлари аввалида Ўзбекистон халқаро захиралари қиймати қуйидагича ўзгарган:
2018 йил — 28,3 млрд доллар;
2019 йил — 28,1 млрд доллар;
2020 йил — 30,5 млрд доллар;
2021 йил — 33,2 млрд доллар;
2022 йил — 35,3 млрд доллар;
2023 йил — 33,9 млрд доллар;
2024 йил — 32,2 млрд доллар