Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ўқитувчиларга мурожаат билан чиқди

“Яна бир бор эслатмоқчиман, педагогларни уларнинг вазифасига кирмайдиган ишларга жалб қилиш, турли мақсадлар учун маблағ йиғиш каби ҳолатлар билан ҳеч қачон муроса қилмаймиз.

Ҳурматли педагоглар агар сиз шу каби ҳолатларга дуч келсангиз вазирликка мурожаат қилинг, биз ҳар бир ҳолатни ўрганамиз, ўқитувчи ва МТТ ходимлари манфаатини ҳимоя қиламиз!”.

Шундай экан, мажбурий овоз йиғиш, овоз сотиб олиш учун маошингиздан ушлаб қолиш талабларига асло рози бўлманг.