Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Трамп 43 та давлат фуқароларининг АҚШга киришини тақиқламоқда

15.03.2025 19:35

2

Ушбу қарор, Россия ва Украина можароси фонида жаҳон сиёсатида тарангликни янада ошириши мумкин.

АҚШ президенти Дональд Трамп 43 та давлат фуқароларининг мамлакатга киришини чеклаш ёки тўлиқ тақиқлаш режасини эълон қилди. Унга кўра, ушбу давлатларнинг ҳукуматлари 60 кун ичида хавфсизликка оид «камчиликларни» бартараф этмаса, визалар тўхтатилади.

Бу рўйхат аввалги йиллардаги тақиқлардан ҳам кенгроқ бўлиб, асосан хавфсизлик текширувлари етарли даражада бўлмаган мамлакатларни ўз ичига олади, дея ёзмоқда "Замон.уз".

Тақиқ уч даражага бўлинган: қизил – тўлиқ тақиқланган давлатлар (масалан, Эрон, Шимолий Корея, Сурия), тўқ сариқ – қисман чекланган давлатлар (жумладан, Россия, Белоруссия, Покистон), ва сариқ – вақтинча назорат остида бўлган мамлакатлар (Ангола, Камбоджа, Доминикан Республикаси ва бошқалар). Айниқса, Россия ва Беларус фуқаролари учун визалар сезиларли даражада камайиши мумкин.

Трамп бу чораларни АҚШ миллий хавфсизлигини таъминлаш учун зарур деб ҳисоблайди. У, шунингдек, Ғазо, Сомали, Яман каби ҳудудлардан келувчилар учун чекловларни кучайтиришга ваъда берган. Ушбу қарор, Россия ва Украина можароси фонида жаҳон сиёсатида тарангликни янада ошириши мумкин.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган