Ўзбекистонда сўнгги йилларда энг кўп маблағ ажаратилган соҳалардан бири айнан таълим ҳисобланади. Давлат бюджетидан таълим соҳаси учун 2023 йил 42,9 триллион сўм ажратилган бўлиб, бу 2022 йилга нисбатан нисбатан 8,3 триллион сўмга кўп дегани, 2024-йил мактабгача ва мактаб таълими тизимига 46,6 триллион сўм, 2025-йилда ушбу сумма 84,3 триллион сўмни ташкил этади. Бу давлат бюджети харажатларининг қарийб 25 фоизидир.
Ушбу рақамлар Ўзбекистонда таълим соҳасига ажратилаётган маблағларнинг йилдан-йилга сезиларли даражада ошиб бораётганини кўрсатаётган бўлсада таълим мавзуси Ўзбекистондаги жамоатчилик учун энг муҳокамали мавзулардан бири ҳисобланади. Журналист ва блогерлар томонидан таълим ва мактабдаги дарсликлар танқид қилинган кўплаб материаллар эълон қилинди. Лекин натижа сезиларли даражада эмас.
Таълим соҳасига юқорида бир ўқишда адашиб кетадиган катта суммадаги маблағлар ажратилса ҳам ота-оналар миллионлаб пулларини қўшимча тайёрлов курсларига сарфлайди. Ўртача ойлиги 4,5 ёки 5 млн сўм бўлган оилаларнинг асосий харажати ҳам ойлик тўлови 500 мингдан кам бўлмаган тил курслари ҳисобланади. Ушбу мавзуда аҳоли фикри билан қизиққанимизда уларнинг аксарияти 1 та фарзандининг тайёрлов курслари учун ўртача ойига 800 мингдан 2 млн сўмгача сарфлашини айтди. Бундан ташқари улар ойлик маошлар аксарият ҳолларда тайёрлов курслардан ортмаслигини ҳам қўшимча қилган. Улар фарзандларининг мактаб берган таълим билан олий ўқув юрти талабаси бўла олмаслигини аллақачон тушуниб етган.
2024 йил кириш имтиҳонларида қатнашган абитуриентларнинг ярми олий қув юртига кириш валининг 50 фоизини ҳам ия олмаган. Нега? Чунки ҳали ҳам репититорсиз фақат мактаб таълимини олган ўқувчилар талаба бўла олмаяпти, ёзишни ўрганаман деб мактабга чиққан болалар жумлалари бир бирига тўғри келмайдиган шеърларни ёдлаяпти, аждодларимиз улуғлаб келган устозлик касби қайсидур муштумзўрларнинг калтаклари остида қолиб кетяпти.
Шунингдек, таълим келажак билан боғлиқ энг оғриқли мавзулардан бўлгани учун бу соҳа ҳақида кўп гапирилади, ёзилади. Аслида таълим соҳасини ислоҳ қилиш вақти анча олдин келган лекин сўзда бор-у амалда сезилмаяпти.