«Америка овози» ва «Озодлик» радиолари ўз фаолиятини тўхтатди – Reuters

Reuters’нинг хабар беришича, «Америка овози» ва «Озодлик» радиолари ўз фаолиятини тўхтатди.

«83 йил давомида биринчи марта афсонавий “Америка овози” сукутга чўмганидан чуқур хафаман,» — дея ёзди унинг директори Майкл Абрамовиц. У 1300 дан ортиқ журналист, продюсер ва радио ходимларига таътилга чиқарилганлари ҳақида электрон хат юборилганини таъкидлади.

АҚШнинг Глобал медиа агентлиги (USAGM) нафақат «Америка овози»ни, балки «Озодлик радиоси» ва «Озод Осиё радиоси»ни (Хитой, КХДР, Мянма, Камбоджа ва бошқа мамлакатларда эшиттиришлар олиб боради) молиялаштиришни тўхтатди.

Маблағ ажратиш АҚШ президенти Дональд Трампнинг федерал ҳукуматни қисқартириш тўғрисидаги фармони туфайли тўхтатиб қўйилди. Ўтган ойда АҚШда давлат хизматидаги 100 мингга яқин ўринни қисқартирган Давлат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари Илон Маск ушбу оммавий ахборот воситаларини ёпишга чақирган эди.»Америка овози» радиоси 1942 йилда фашистлар Германиясининг тарғиботига қарши курашиш мақсадида ташкил этилган. «Озодлик радиоси» 1950 йилдан бери фаолият юритмоқда.

У дастлаб Шарқий Европанинг коммунистик мамлакатларида, 1953 йилдан бошлаб эса СССРда ҳам эфирга узатила бошлаган.Трамп USAGM раҳбари этиб консерватив фаол Брент Базелни, «Америка овози» раҳбари этиб эса собиқ телебошловчи ва Аризона штатидан сенаторликка собиқ номзод Кару Лейкни тайинлади (ҳозирча у ушбу радиода катта маслаҳатчи), уларнинг номзодлари Сенат томонидан тасдиқланмади. Иккаласи ҳам республикачининг азалий тарафдорлари. Лейк USAGMни «америкалик солиқ тўловчилар учун улкан юк» деб атади ва уни «қутқариб бўлмаслигини» айтди.

Унинг айтишича, агентлик минимумгача қисқартирилади.»Озод Европа/Озодлик радиоси» медиакорпоратсияси баёнот бериб, АҚШ ҳукуматидан молиялаштиришни тўхтатиш тўғрисидаги ҳужжатни олганини маълум қилди.Медиакорпоратсия президенти Стивен Капус медиакорпоратсия сайтида эълон қилинган баёнотида грант келишувининг бекор қилиниши «Америка душманлари учун улкан совға бўлишини» айтади.АҚШ президенти Доналд Трамп 14 март куни АҚШ ҳукуматининг Глобал оммавий ахборот воситалари агентлиги (USAGM) ва бошқа ҳукумат тузилмалари фаолиятини сезиларли даражада қисқартириш тўғрисидаги фармонни имзолади.

USAGM RSE/RS медиа корпорацияси ва «Америка овози» радиостанциясини назорат қилади. Тез орада USAGM хати ҳақида маълум бўлди. Ҳужжатда АҚШ Конгресси томонидан маъқулланган РСЕ/РСни молиялаштириш грантининг амал қилишини тўхтатиш ҳақида сўз боради.Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси АҚШ Конгресси раҳбарларини USAGMни Трамп фармонидан ҳимоя қилишга чақирди.