Андижон вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди

Сессиянинг асосий кун тартибига кўра, ташкилий масала кўриб чиқилди.

Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи сифатида фаолият кўрсатган полковник Санжар Буранович Джабаров Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Маълумот ўрнида, Андижон вилояти ИИБ раҳбари лавозимида 2021 йил март ойидан буён полковник Аюбхон Раҳматуллаев ишлаб келган.