Ўзбекистон Францияга Россия орқали уран етказиб беради

Ўзбекистоннинг «Навоиюран» давлат корхонаси Қозоғистоннинг ТОО Логистиc Cентре компанияси билан табииий уранни Россия орқали Францияга етказиб бериш бўйича 9 миллион евролик шартнома имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси хабар берди.

Шартномага мувофиқ, компания Санкт-Петербург портидан Франциянинг жанубидаги Малвези шаҳрига 500 та контейнер етказиб беради. Юкнинг умумий ҳажми 6000 тоннагача бўлиб, ташиш жараёни 2026 йилнинг биринчи чораги охирига қадар амалга оширилади.

Ҳар бир жўнатма Санкт-Петербург портидан юборилган кундан бошлаб 15 кундан ошмаган муддатда етказилиши белгиланган. Шунингдек, юк МАГАТE томонидан қабул қилинган радиоактив материалларни хавфсиз ташиш қоидаларига мувофиқ етказилиши таъминланади.