Тошкент шаҳар Мирзо-Улуғбек туманида авария ҳолати сабабли электр энергияси ўчирилгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ Матбуот хизмати изоҳ берди.
Унга кўра, бугун, 11 апрель куни соат 13:20 да Яшнобод тумани Мавлоно Риёзий кўчасида жойлашган Подстанцияда ёнғин содир бўлган.
Воқеа содир бўлган жойга ёнғин қутқарув экипажлари соат 13:27 да етиб бориб, ёнғин соат 13:41 да ўчирилган.
Айтилган манзилда подстанция ҳудудидаги трансформатор кабеллари ёниб зарарлангани аниқланган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.