2025 йил 19 апрель куни Қашқадарё вилояти Қарши туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси икки нафар ўсмирнинг ҳаётига зомин бўлди. Расмий маълумотларга кўра, 14 ёшли вояга етмаган бола отасига тегишли Gentra русумидаги автомашинани бошқариб кетган пайтда катта тезлик билан тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган.
Автомобил салонида 14 ёшли беш нафар ўсмир бўлган. Афсуски, улардан иккитаси воқеа жойида ҳалок бўлган. Қолган йўловчилар тан жароҳатлари билан шифохонага етказилгани ҳақида маълум қилинди.
Юз берган ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) асосида жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.