Паспорт ранги давлат сиёсатининг белгисими? (видео)

Дунё бўйлаб пасспорт муқовалари одатда 4 та ранг атрофида шаклланади. Улар қизил, кўк, яшил ва қора. Ҳар бир мамлакат ўзининг паспорт рангини танлашда эркиндир, лекин улар танлаган ранглар кўпинча иқтисодий, маданий, сиёсий ва ҳатто диний аҳамиятга эга.

АҚШ фуқаролари бир қатор бошқа мамлакатлар фуқаролари каби кўк рангли паспортга эга. Кўк паспорт одатда «янги дунё» ни ифодалайди, лекин у маълум бир мамлакатнинг бир қисми бўлган иқтисодий иттифоқнинг кўрсаткичи ҳам бўлиши мумкин. Жанубий Америка, Кариб денгизи мамлакатлари ва АҚШнинг аксарият ҳудудлари кўк рангли паспортларга эга. АҚШ паспорти эгалари 187 та мамлакатга визасиз кириш имконига эга, лекин ушбу паспортни дунёдаги энг кучли паспорт дея олмаймиз. Чунки Сингапор ва Япония паспортлари АҚШ паспортидан анча юқори ўринда туради. Сингапур паспорти билан 195 та, Япония паспорти билан 193 та давлатга визасиз кириш имконияти мавжуд. Бундан ташқари Сингапур паспортига эга фуқароларига чегара пунктларида ҳам виза олиш имкониятига эга.

Қизил/бордо рангдаги паспортлар одатда мамлакатнинг иқтисодий иттифоқи мақомини кўрсатади. Мисол учун, Европа Иттифоқининг барча мамлакатларида бордо паспортлари мавжуд ва Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиққанида паспортини бордо рангдан кўк рангга ўзгартирган эди. Швейцарияда ҳам ўз байроғига мос келадиган қизил паспорт бор, Европа Иттифоқига аъзо бўлган Туркия эса қизил рангга ўтди. 2011 йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳам Бордо рангдаги паспортларга ўтди. Бордо рангдаги паспортлар халқаро стандартларга мослаштирилди, ушбу ранг танланилишининг асосий сабаби Европа иттифоқи давлатлари паспортларига ўхшаш бўлиши ҳамда замонавий кўринишга эга бўлиш истаги билан боғлиқ.

Анъанавий яшил ранг ислом динида муҳим ранг ҳисобланади ва шунинг учун кўплаб ислом мамлакатлари учун паспорт ранги сифатида ишлатилади. Бунга Саудия Арабистони, Миср, Покистон ва Марокаш каби жойлар, шунингдек, кўплаб Африка мамлакатлари киради. Мексика, Ватикан ва Тайван ҳам диний бўлмаган сабабларга кўра яшил паспортлардан фойдаланади. Ўзбекистон ҳам мусулмон давлатлар қаторига кирганлиги сабаб яшил рангдаги паспортлардан фойдаланар эди, токи махсус ID карталарга ўтиш кераклиги айтилмагунча

Қора энг кам учрайдиган паспорт ранги. Қора паспортдан фойдаланадиган давлатлар қаторига Ангола, Малави, Конго, Фаластин ҳудудлари, Тринидад ва Тобаго ва Тожикистон киради. Янги Зеландия ҳам қора паспортдан фойдаланади, чунки қора уларнинг миллий ранги ҳисобланади.

Бундан ташқари бир мамлакат бир нечта рангдаги паспортлардан ҳам фойдаланиши мумкин.
АҚШ паспортининг ранглари қора, жигарранг, кулранг ёки кўк бўлиши мумкин. АҚШ фуқароларининг аксарияти кўк рангли паспортга эга, бошқа ранглар эса давлат хизматчиларига берилади. Хўш, бу махсус АҚШ паспорти ранглари нимани англатади?

Қора Америка паспорти
Қора рангдаги паспортлар фақат ташқи хизмат ходимларига, бошқача айтганда, дипломатларга берилади. Мисол учун, Қўшма Штатлар Президенти ва унинг яқин оиласи қора паспортга эга.

Қизил АҚШ паспорти

Тўқ қизил рангли паспорт бошқа ходимларга ёки ҳукуматнинг мансабдор шахсларига, шунингдек, чет элга саёҳат қилаётган ҳарбий хизматчиларга берилади. Ушбу паспортларга эга бўлган одамлар орасида агентлар ва бюрократлар ҳам бор.

Кулранг АҚШ паспорти
Ҳукуматни қўллаб-қувватлаш учун саёҳат қилаётган учинчи томон пудратчиларига кулранг паспортлар берилади. Булар хизмат паспортлари сифатида ҳам танилган.

АҚШнинг кўк паспорти


Оддий АҚШ фуқаролари кўк рангли паспортга эга. Аниқ бўлиши учун, АҚШ паспортининг бошқа рангларига эга бўлган одамлар ҳам кўк паспортга эга, чунки бошқа ранглар дам олиш саёҳатлари учун мос эмас. Худди Ўзбекистонда амалда бўлган яшил паспорт каби.

Келажакда паспортлар қандай бўлади?

Паспортнинг эволюцияси давом этмоқда ва дунёнинг ўзи ўзгаришда давом этар экан, паспортлар ҳам ўзгаради. Келажакда тўлиқ рақамли паспортларга ўтилади, улар смартфон ва мобил қурилмаларда сақланадиган, юз сканери ва бармоқ изи орқали тасдиқланадиган бўлиши мумкин. Бундан ташқари келажакда паспорт кўрсатмасдан шунчаки юзни сканер қилиш орқали чегарадан ўтиш имкони ҳам бўлар, чунки айрим Европа давлатлари Эстония ва Финландия ушбу тизимларни амалда синаб кўришни бошлаган, БАА ва Сингапур эса аэрапортларида тўлиқ биометрик ўтиш тизимини аллақачон жорий қилган.