Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистонда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси проактив тарзда тайинланади

05.11.2025 14:35

2

Шунингдек, 2030 йил 1 январдан фуқароларнинг мурожаатлари асосида ишдан бўшатиш нафақаси ҳам Жамғарма орқали тайинланиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–206-сонли Фармони 3 ноябрь куни имзоланди.

Ҳужжатга мувофиқ, 2026 йил 1 январдан давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими жорий этилади.

Янги тизимда фуқаролар давлат ижтимоий суғуртаси билан икки йўналишда қамраб олинади:
мажбурий асосда — жисмоний шахслар даромад солиғининг бир қисми ҳисобидан;
ихтиёрий асосда — ҳар ойлик энг кам иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида суғурта бадали тўлаш орқали.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси орқали тўловлар фуқароларнинг суғурта стажи ва тўлов миқдорига мутаносиб равишда амалга оширилади.

Янги тартибга кўра, нафақаларни проактив тарзда тайинлаш тизими жорий қилинади:

  • 2026 йил 1 январдан — ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси;
  • 2026 йил 1 июлдан — вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси автоматик равишда тайинланади ва тўланади.

Шунингдек, 2030 йил 1 январдан фуқароларнинг мурожаатлари асосида ишдан бўшатиш нафақаси ҳам Жамғарма орқали тайинланиши белгиланган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган