“Коррупцияга қарши кураш — бу фақат жазолаш эмас, менталитетни ўзгартириш!”

— Бугун жамиятда коррупция ҳақида кўп гапириляпти. Нега айнан ҳозир бу мавзу долзарб десак бўлади?
— Чунки коррупция — фақат бир неча мансабдорнинг муаммоси эмас, балки давлат ривожи, иқтисод, инвестиция, адолат ва фуқароларнинг келажагига таъсир қилувчи омил. Коррупция бор жойда тараққиёт секинлашади, ишонч йўқолади, ресурслар самарасиз сарфланади. Шунинг учун у ҳақида кўп гапириш — бу унинг олдини олишнинг муҳим қисми.

— Коррупция нимадан бошланади?
— Қизиғи шундаки, катта коррупция ҳар доим ҳам катта пулдан бошланмайди. У «оддий совға», «шунчаки таниш-билиш ёрдами», «бирор ишни тезлаштириш» каби оддий иллатлардан бошланади. Аста-секин бу нормал ҳолдек қабул қилинади — шундан хавф бошланади.

— Коррупцияга қарши курашда энг самарали усул қайси? Қонунми ёки тарғибот?
— Иккаласи ҳам муҳим. Қонун — чегара қўяди, жазо тайинлайди. Лекин соғлом фикр ва билим — хулқни шакллантиради. Агар инсон «Пулим бўлса, ҳамма нарсага эришаман» демаса, коррупциянинг ярми ўз-ўзидан йўқолади. Демак, ҳақиқий кураш — онг ва маданиятни ўзгартиришдан бошланади.

— Шахсий фикрингизча: коррупцияни батамом йўқотиш мумкинми?
— Мутлақ йўқолиши — идеал ҳолат. Лекин уни камайтириш, хавфсиз ҳудудга олиб келиш — албатта мумкин. Бугун бутун дунё шу йўлда кетаётганида, биз ҳам четда турмаслигимиз керак.

— Ўқувчиларга маслахатингиз?
— Коррупцияни нафратдан эмас, масъулиятдан бошлаб йўқ қилиш керак. Агар сиз кимдир қонунни бузганини кўриб, “менга таалуқли эмас” десангиз — унда коррупция ғолиб.

Адолатни талаб қилишдан, шаффофликни сўрашдан, айниқса, ҳалол ўз меҳнатингиздан уялманг.

Коррупцияга қарши кураш — бу фақат жазо эмас. Бу келажагимизни танлаш.