2001 йил 11 сентябр воқеаларига оид янги маълумотлар бирин-кетин очиқланмоқда.
Қўшма Штатлар раҳбари 3 сентябрда имзолаган фармонга биноан, мудҳиш терактга оид ҳужжатлар олти ой давомида очиқланиши маълум қилинган эди. Aммо, янгиликлар узоқ куттирмайдиган кўринади.
Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Aндрей Фёдоров НТВга берган интервюсига кўра, “Aл-Қоида»чилар терактнинг бир неча ценарийларини кўриб чиқишган.
— Мен ушбу воқеалардан хабардор киши билан суҳбат чоғида ундан террорчи кучлар бир неча вариантлар Нью-Йорк метросининг асосий тармоқларини бир вақтда портлатиш; шаҳар марказида Манҳеттенда радиоактив материаллардан иборат портловчи қутини ишга солиш; самолётлардан фойдаланиш режалари ишлаб чиқилгани ҳақида маълумотлар олгандим, – дейди Фёдоров.
Унинг фикрига кўра, террористлар террорчилик актидан бир неча ой аввал самолёт вариантига тўхталмай, иккинчи вариантнинг ўзида қолганларида, шаҳар иқтисодиёти кўп йилларга тўхтаб қолган бўларди.
2001-йил 9-сентябр куни террорчилар томонидан қўлга олинган икки йўловчи самолёт Ню Ёркда жойлашган Жаҳон савдо маркази биноларига келиб урилди. Кейинроқ яна икки самолёт AҚШ мудофаа вазирлиги биносига ҳамда Питтсбург шаҳри яқинига қулаган.