Ҳарбий хизматчилар олимпиада чемпионлари билан учрашди

Мудофаа вазирлигининг Тошкент шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида Олимпиада чемпионлари билан ҳарбий хизматчилар учрашуви ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Aхборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Учрашувда оғир атлетика бўйича 109 кг вазнда Осиё чемпиони, Жаҳон чемпиони, “Рио-2016” Олимпия ўйинлари чемпиони Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спортчиси лейтенант Руслан Нуриддинов ва 106 кг вазнда “Токио-2020” ёзги Олимпиада ўйинлари рекордчиси, чемпиони Aкбар Жўраевлар иштирок этишди.

Учрашув давомида спортнинг дунё давлатларида тутган ўрни, ўзларининг фаолияти, нуфузли мусобқалардаги қизғин баҳслар хусусида сўз юритилди.

– Ўзбекистон ифтихорлари бўлмиш Олимпиада чемпионлари билан ўтказилаётган учрашувлар биз ҳарбийларга ишониб топширилган жанговар вазифаларни муваффақиятли бажаришда қўшимча куч ва шижоат бағишлайди ,– дейди ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари маёр Муродбек Aвазов.

Шу билан бирга чемпионлар ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар, жумладан Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчиси хонаси, кутубхона каби маънавий масканлар ва спорт зал билан танишишди.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *