Туркияда икки автобус тўқнашиши натижасида 30 киши жабрланди

Душанба куни Туркия жануби-ғарбида сайёҳлик автобуси автоҳалокатга учраб, камида 30 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда Demiroren ахборот агентлигига таяниб, “Таржумон” сайти.

Агентлик маълумотларига кўра, Мугла – Денизли трассасида маҳаллий вақт билан соат 07:30 атрофида мактаб ва сайёҳлик автобуслари тўқнашган. Агентлик маълумотларига кўра, сайёҳлар автобусида Россия ва Украинанинг 41 фуқароси бўлган.

Охирги маълумотларга кўра, автоҳалокат оқибатида автобуслардан бирининг ҳайдовчиси вафот этган. Барча жароҳатланганлар яқин атрофдаги касалхоналарга ётқизилган

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *