Яқинда Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг журналист ва блогерлаени ҳақоратлаганлиги, ҳолатга ССВ томонидан ойдинлик киритилгани ҳамда томонларнинг ўзаро келишиб олганликлари ҳақида маълумот берган эдик.
Бугун бўлиб матбуот анжуманида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳусан Мамажонов ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берар экан, собиқ Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари ўша куннинг ўзидаёқ «ҳақиқатдан ҳам ёшлик қилиб қўйгани, хато қилганини билишини ва бундан афсусда эканлигини» маълум қилиб, «ўз аризасига кўра» вазифасидан озод этилганини айтиб ўтди. Бундан ташқари, Ҳ. Мамажонов «блогер ҳолатдан норози бўлса, суд орқали белгиланган тартибда иш кўриши мумкинлиги»ни ҳам билдирди.
Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган муносабатга кўра, «аудиохабарда келтирилган маълумотлар юзасидан атрофлича ўрганишлар олиб борилмоқда ва аниқлаштириш якунлангач, тегишли чоралар кўрилади».
Журналистларни ҳақоратлаган Риштон ТТБ раҳбари лавозимини «ўз ихтиёрига кўра» тарк этди
Leave a comment