Қудуққа тушиб кетган сигир чиқариб олинди

Жорий йилнинг 11 центябр куни соат 01:00да Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг “1050” қисқа рақами орқали Шаҳрисабз тумани “Пиллакашлик” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаронинг сигири ҳовлисида қазилган чуқурлиги 4 метр бўлган қудуққа тушиб кетганлиги ҳамда уни олиб чиқишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

«Мазкур мурожаат юзасидан, туман ёнғин-қутқарув отряди айтилган манзилга зудлик билан етиб боришган. Қутқарувчилар томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида, махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида сигирни қудуқдан чиқариб олишга муваффақ бўлинди», — дея хабар бермоқда ФВВ.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *