Фейсбук ижтимоий тармоғи турли хабарларнинг тез муҳокама мавзусига айланишига сабабчи бўлади. Яқинда тарқалган Бухоро вилоятида жойлашган 17 жазони ижро этиш колонияси (ЖИЕК)да маҳкумларга турли усулларда тазйиқ ўтказилаётганлиги, уларнинг мурожаатлари умуман тингланмаётгани, хусусан, Мирзоҳид исмли маҳкумнинг ЖИЕК раҳбарининг биринчи ўринбосари томонидан калтакланиб, тишлари синдирилганлиги ҳақидаги хабар ҳам шундай мавзулардан бири бўлди.
Тарқалган хабар юзасидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Бухородаги ҳудудий вакили Зуҳра Муҳаммедова томонидан ЖИЕКда бўлгани ҳолда ўрганилди.
Aниқланишича, жазони ижро этиш муассасасида бир нафар, Фарғона вилоятидан бўлган Мирзоҳид исмли маҳкум бўлиб, айни кунларда у колонияда жойлашган ғишт қуйиш цехида ишламоқда.
З. Муҳаммедова ўтказган яккалик суҳбатлар давомида берилган кўрсатмаларга кўра, маҳкумларга ҳеч ким жисмоний зарар етказмаган. Шунингдек, уларга нисбатан қонун нормаларига мувофиқ муомала қилиниб келинган.
Ўрганишлар натижасида тарқалган хабар асоссиз экани аниқланди, дея хабар беради.
Омбудсман: Колонияда ҳеч кимни қийнашмаган
Leave a comment