Сохта кадастр ҳужжатлари тайёрлаган шахс аниқланди

Фуқароларга уй-жой қуриш учун қалбаки кадастр ҳужжатлари тайёрлаб берган собиқ ходимнинг кирдикорлари фош этилди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро У.Р. Тошкент вилояти “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Давлат корхонаси Пискент тумани филиали мутахассиси вазифасида ишлаган пайтида, туман ҳудудида бўш турган 12 сотих ер майдонини икки нафар фуқарога уй-жой қуриш учун 6 сотихдан ажратиб бериш эвазига жами 4 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, уларнинг номига қалбаки кадастр ҳужжатларини тайёрлаб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *