Ўзбекистонда қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилади

Мазкур станцияси лойиҳаси доирасида инвесторларнинг молиявий таклифлари очилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати.

Олинган таклифларни баҳолаш натижаларига кўра, «ACWA Power» компанияси томонидан 100 МВт қувватли шамол электр стансиясини қуриш бўйича тендер ғолиби деб топилди ва у ҳар бир киловатт-соат электр энергиясига 2.5695 цент тарифини таклиф қилди.

Шунингдек, “Масдар” компанияси 1 киловатт-соат электр энергияси учун 2.6550 цент таклиф берган ва захирадаги ғолиб деб топилган.

Мазкур станция 2023 йилда ишга туширилади ва йилига 350 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *