Қаршида 3 киши ППХ ходимларига маст ҳолда қаршилик кўрсатди

ИИВ матбуот котибига кўра, жорий йилнинг 16 сентябрь куни соат 23.00 ларда Қарши шаҳрида хизмат вазифасини бажараётган Патруль-пост хизмати ходимларига маст ҳолатда бўла туриб, фаол қаршилик кўрсатган 1990 й.т фуқаро Н.А. ҳамда унинг шериклари 1995 й.т. Н.А. ва 1987 й.т. Х.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (Майда безорилик) ва 194 (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддалари ҳамда ЖКнинг 219-моддаси  (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда ҳуқуқбузарлар процессуал тартибда қамоққа олинган.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *