Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида шу йил 12 сентябрь куни соат 01:30 ларда «Damas» ва «Matiz» тўқнашди. Бу ҳақда «Эверйдай.уз» ёзмоқда.
ЙТҲ натижасида «Damas» йўл четида турган 14 ёшли болани уриб юборган. Натижада бола шифохонада вафот этган. Шундан сўнг боланинг отаси видеомурожаат йўллаб, Матизни Миллий гвардия ходими бошқарганини айтган. Шунингдек, суриштирув давомида ушбу автомобиль ҳайдовчиси маст ҳолатда бўлгани аниқланган.
Ҳозирча отанинг мурожаати юзасидан расмий изоҳ берилмади. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-модда 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ натижасида бир бола вафот этди. Машиналарнинг бирини Миллий гвардия ходими бошқарган дейилмоқда
Leave a comment