2021-2022-ўқув йили учун давлат таълим муассасаларига табақалаштирлган ( супер-контракт) тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича аризалар топширишнинг сўнгги муддати 2021-йил 1-октаябр куни этиб белгиланди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.
Хабарга кўра, кириш имтиҳонлари натижаларига кўра табақалаштирилган (супер контракт) тўлов-контракт асосида ўқиш истагида бўлган абитуриентлардан жорий йилнинг 1-октябрига қадар тегишли олий таълим муассасалари қабул комиссияларига ариза топширишлари сўралади.