20 сентябрь куни АҚШнинг Корнел университети, Франциянинг Insead бизнес мактаби ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Глобал инновацион индекс рейтингини эълон қилди.
Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рейтингида 132 давлат орасида 86 ўринни эгаллади. Бундан аввал мамлакатимиз рейтингда 2020 йил 93 ўрин ва 2015 йилда 122 ўринларни эгаллаган эди.
Глобал инновацион индекси 20 сентябрь санасида эълон қилган нашрининг номи “COVID-19 инқирози орқали инновацияларни кузатиш” бўлиб, ҳисобот COVID-19 инқирознинг глобал инновация кўрсаткичларига таъсирини баҳолайди.
Глобал инновацион индекс рейтингида Швейцария — 1-ўрин, Хитой — 12-ўрин Россия — 45-ўрин, Қозоғистон — 79-ўрин, Қирғизистон — 98-ўрин, Тожикистон — 103-ўринни эгаллади.