Диний таълим муассасалари муаллимлари ва талабаларининг моддий таъминоти оширилади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши Олий ҳайъатининг махсус Қарори билан Олий ва Ўрта махсус ислом билим юртлари муаллимлари ойлик маошлари ва стипендиялари 20 сентябрдан бошлаб қарийб икки баробар ошириладиган бўлди.
Ҳайъат, шунингдек пандемия шароитида мураккаб молиявий вазиятга тушиб қолган масжидлар ходимларига ҳам молиявий кўмак кўрсатиш тўғрисида тегишли қарор чиқарди.


Аввалроқ, мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан «ВАҚФ» фонди томонидан мамлакатимиз бўйлаб ҳар бир вилоятдан 30 нафар, жами 420 нафар моддий кўмакка эҳтиёжи бор диний соҳа ходимлари — имом хатиб ва ноиб имомларнинг ҳар бирига 1 000 000 сўмдан жами 420 000 000 сўм пул ва озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилинганди.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *