Саудия Арабистони элчиси Ҳишам ал-Сувaйлим Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини тугатди

Бугун, 21 сентабр куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатдаги дипломатик миссияси якунланиши муносабати билан Саудия Арабистонининг Фавқулодда ва Мухтор елчиси Ҳишам ал-Сувейлимни қабул қилди.

Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашувда 2017-2021 йиллар давомида элчининг унумли меҳнат қилиши қайд етилди. Қайд етилганидек, бу даврда Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб, мустаҳкамланиб бормоқда.

Элчи ўз навбатида Ўзбекистон томонига Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятини амалий қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *