Энергетика соҳасидаги қизиқ фактлар: 3 300 МВт. дан зиёд қувватлар сўнгги 4 йил мобайнида ишга туширилган

2000 йилда Ўзбекистон энергетика тизимининг ишлаб чиқариш қуввати 7 750 МВт. ни, 2016 йилда эса – 10 830 МВт. ни ташкил этган.

Ушбу вақт кўрсаткичлари оралиғида ўтган 16 йил ичида қарийб 3 000 МВт ишга туширилган холос.

Бугунга келиб (2017-2021 йиллар) энергетика тизимида мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари 14 131 МВт. ни ташкил қилмоқда.

Яъни кейинги 3 300 МВт. дан зиёд қувватлар сўнгги 4 йил мобайнида ишга туширилган.

2021 йил якунига қадар умумий қуввати 1 800 МВт. га тенг бўлган иссиқлик ва қуёш электр станциялари ишга туширилади ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари 15 800 МВт. га етказилади.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *