«Трекер»да бўлган 3 нафар андижонлик талаба вафот этди

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 21 сентябрь куни Андижон шаҳри, Боғишамол даҳасида бўлган аянчли авария оқибатида «Трекер» ичида бўлган 3 нафар талаба (Андижон давлат тиббиёт институтида ўқишган) ҳалок бўлганлиги ҳақида хабарлар  тарқалган.

Бош прокуратура маълумотига кўра, ушбу ҳодиса оқибатида 3 нафар шахс вафот этган ва 1 нафари тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 22 сентябрь куни Жиноят кодексининг 266 моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Андижон туман ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, Андижон вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *